Эртага Тошкентда Осиё чемпионати саралаш баҳслари бошланади
Спорт
−
21 Март 2019
3298Шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкент шаҳрида U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур саралаш ўйинларининг “F” гуруҳи
доирасида Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Тожикистон олимпия терма жамоалари билан куч синашади.
Бугун ҳар уччала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжумани соат 14:00да “Пахтакор” стадионида бошланади.
Маълумот учун саралашнинг барча ўйинлари “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилади. Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг тақвими қуйидагича кўриниш олган:
22 март, соат 17:00
Ўзбекистон – Ҳиндистон
24 март, 17:00
Тожикистон – Ҳиндистон
26 марта, 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон
Эслатиб ўтамиз гуруҳ ғолиби Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Осиё чемпионати эса, 2020 йилнинг январь ойида Тайландда старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь