Эртага “Саидазиз медгородок”нинг суди бошланади

3-саҳифа

image

Эртага, 11 июнь куни “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан суд жараёни бошланади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида эртага соат 10.00 да Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, З. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

28 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга оид очиқ суд бошланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

суд Саидазиз медгородок Саидазиз Саидалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг