Эртага Ғарб етакчилари Берлинда учрашади

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер эртага, 18 октябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказиш учун Берлинга боради. Бу ҳақда Германия федерал ҳукумат матбуот котиби маълум қилди.

Учрашувнинг асосий мавзулари орасида Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазият ҳам бор.
Италия Бош вазири Жоржия Мелони Европанинг уч давлати етакчиларининг АҚШ Президенти Жо Байден билан Берлиндаги учрашувида қатнашмаслигини билдирди ва буни Яқин Шарққа шошилинч сафари билан изоҳлади.

"Мен ҳеч қандай ҳолатда қатнаша олмайман. Балки ўз ўртамизда қилгандан кўра, минтақадаги ўйинчилар билан гаплашиш фойдалироқдир. Шунинг учун ҳам ҳозир бу сафар менинг устувор вазифам", деди Мелони Европа Иттифоқи саммити учун Брюсселга ташрифи чоғида эртага Ливанда бўлишини қўшимча қилиб.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленский иштирок этиши керак бўлган Рамштейн форматидаги Украина мудофаа бўйича алоқа гуруҳи йиғилишига раислик қилиши керак эди. Бироқ АҚШ Президентининг Германияга ташрифи ўша пайтда Флорида штатига яқинлашиб келаётган “Милтон” тўфони сабаб бекор қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Буюк Британия Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг