Эртага Эрон раҳбари икки марта қолдирилган Туркия сафарига отланади 

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисий эртага, 24 январь куни расмий ташриф билан Туркияга учади. Бу ҳақда турк дипломатиясига таяниб, IRNA нашри хабар бермоқда.

Эрон Президентининг Анқарага ташрифи Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий таклифига биноан бўлиб ўтади.

Ташриф чоғида Туркия ва Эрон Президентлари Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш йўлидаги қадамлар ҳамда минтақага гуманитар ёрдам етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади.

Раисий Эрон ва Туркия ишбилармон доиралари вакиллари ва эронлик муҳожирлар билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Шунингдек, Президентлар иштирокида Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг 8-йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида расмийлар қўшма матбуот анжуманида нутқ сўзлайди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон раҳбарининг сафари икки марта, аввал БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган йиғилиши туфайли, кейинроқ эса, генерал Қосим Сулаймоний вафотининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган дафн маросимида содир этилган теракт туфайли бекор қилинганди. Аммо “Asharq al-Awsat” газетасининг билдиришича, Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг Туркияга режалаштирилган ташрифи бекор қилиниши мамлакат етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг хоҳишига кўра бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон Ражаб Тойиб Эрдўған Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг