Эртага АҚШга илк чартер рейс амалга оширилади

Жамият

image

Эртага, 26 июнь куни Нью-Йорк – Тошкент ва Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишлари бўйича чартер рейслар амалга оширилади.

Маълум қилинишича, парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади. Айнан ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

“Рўйхатга, биринчи навбатда, бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади”, дейилади хабарда.

Фуқаролар чипталарни парвоздан 4 соат олдин олишлари мумкин бўлади. Чипталарни хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан топиш мумкин. 

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра, айрим хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган фуқаролар 14 кунлик карантин назоратини меҳмонхонада ўтказишлари мумкин бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг