Эртага ҳам Тошкентнинг айрим туманларида “свет“ ўчирилади
Жамият
−
25 Июль 2023
7234Эртага, 26 июль куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилади:
• Учтепа тумани: “Дийдор“ МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
• Олмазор тумани: “Пахта” ва “Гулсарой“ МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 14:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 июль куни Тошкент шаҳридаги 110 кВ Л-К-Д электр узатиш тармоғида носозлик юзага келиб, бунинг ортидан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманлари истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган эди. Шунингдек, пойтахтнинг Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудлари ҳам тизимли равишда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилган эди.