Носозлик сабабли пойтахт ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари “свет“сиз қолди
Жамият
−
25 Июль 2023
4276Бугун, 25 июль куни соат 9:27 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ Л-К-Д электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Натижада Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманлари истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Энергетика вазирлиги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 25 июль куни пойтахтнинг Сергели ва Яшнобод туманларидаги айрим МФЙлар электр таъминоти вақтинчалик узилган эди.