Эртадан Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади
Жамият
−
14 Май
14317Тошкентда 15 майдан бошлаб барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартранс” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.
Шунингдек, республиканинг Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларидаги почта бўлимларида ҳам шу хизматлардан фойдаланиш мумкин.
“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортларида электрон тўловлардан қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловаси виртуал карта очиш имкони борлигини, у транспорт картанинг барча функцияларини бажаришини қўшимча қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 млндан зиёд транзакция амалга оширилган бўлиб, шунинг 13,8 млни транспорт (5,7 миллиони тариф карталари орқали), 11,4 млни эса банк карталари ҳиссасига тўғри келган.