Эртадан Қозоғистон “музлик даври”га киради

Олам

image

Жорий йилнинг 7- 9 декабрь кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди. Бу ҳақда “Казгидромет” хабар берди.

“Совуқ шимолий-ғарбий антициклоннинг кириб келиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликнинг тўхташи ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда, фақат Қозоғистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) сақланиб қолади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, кечаси ҳаво ҳарорати ғарбда 10-20 даражагача, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда 28-38 даражагача, мамлакатнинг узоқ шимолида 42 даражагача, республика маркази ва шарқида 28-33 даражагача, жанубий вилоятларда 5-13 даражагача совуши кутилмоқда.

Шунингдек, республика бўйлаб ҳам туман тушиши, жанубда эса шамол кучайиши мумкин.

Эслатиб зтамиз, аввалроқ “Ўзгидромет” раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг