Эрта келган қиш. Туркиядаги қор бўрони оқибатлари суратларда
Олам
−
21 Ноябрь 2023
6580Туркия бўйлаб кучли ёмғир ва қор ёғмоқда. Шу туфайли 261 та аҳоли пунктининг йўллари ёпилган, кучли бўрон дарахтларни ағдариб юборган.
Ҳаддан ташқари ёғингарчилик оқибатида кўплаб шаҳарларда сув тошқинлари содир бўлмоқда. Ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат бўйлаб сел ва бўрон 9 кишининг умрига зомин бўлганини маълум қилди.
Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити ўз таъсирини кўрсатмоқда. Али Ерликаяга кўра, Батманда 4, Зонгулдакда 3, Диёрбакирда 1 киши ҳаётдан кўз юмган.
Қораденгизда кучли бўрон туфайли чўкиб кетган кема экипажи аъзоларидан бирининг жонсиз жасади топилиши билан Туркияда қурбонлар сони 9 нафарга етди.
Кемада бедарак йўқолган 11 нафар денгизчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Эрзурум, Ардахан ва Қарсни оппоқ қор қоплади. Эрзурумда 2400 метр баландликдаги Коп тоғ довонида автомобиллар қорли йўлларда қолиб кетган. Айни пайтда автомобилларнинг узун навбатлари пайдо бўлмоқда.