Эронлик футболчи голни нишонлаётганда мамлакатдаги қатлларга норозилик билдирди

Спорт

image

Эроннинг “Санъат Нафт” клуби ярим ҳимоячиси Мейсам Тохидаст Эрон чемпионати ўйинида урилган голни мамлакатдаги ўлим жазосига ишора қилган ҳолда нишонлади. Бу ҳақда “A Bola” нашри хабар берди.

Эрон чемпионати 12-турида “Санъат Нафт” “Нассажи”ни мағлуб этган учрашувда (2:0) футболчи 76-дақиқада тўпни дарвозага киритди. Голни нишонлаш чоғида у қўлини бўйнига ўтказиб, худдики осилган инсонни гавдалантирди.

Бу ишора Эрон ҳукумати томонидан сўнгги оммавий норозилик намойишларидан сўнг амалга оширилган қатлларга қарши норозилик сифатида тушунилди. 
Эслатиб ўтамиз, намойишларга Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Аминининг вафоти сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Futbol Eron

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг