Эрон янги камикадзе дронини муваффақиятли синовдан ўтказди (видео)

Олам

image

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) сўнгги камикадзе дронини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

Синовда Meraj-532 номи билан машҳур бўлган дрон бир томонлама 450 км масофани босиб ўтган. Унинг 3,6 км гача баландликда 3 соат давомида уча олиши, 50 кг жанговар каллаги борлиги ва юқори аниқликка эга экани айтилмоқда.

Эрон ҳарбийлари вакили Али Куҳестоний бу дрон ИИҚКнинг қуруқликдаги қўшинлари ёш мутахассислари томонидан ишлаб чиқилганини маълум қилган. 

Манбага кўра, ИИҚК қуруқликдаги бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган турли миссиялар учун кўпроқ камикадзе дронларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирча бошқа давлатларга қурол етказиб бериш ҳақида гап йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Eron kamikadze droni

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг