Эронни ЖЧдан чиқиб кетганини нишонлаган мухлис отиб ўлдирилди
Олам
−
01 Декабрь 2022
22230Эрон миллий терма жамоасининг 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганини нишонлаган мухлис Меҳран Самак Эронда полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 29 ноябрь куни 27 ёшли мухлис Эрон АҚШ термасига ютқазганидан кейин машинасида сигнал бериб, жамоа ЖЧни тарк этганини нишонлаган. Оқибатда мухлисга Эрон ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўқ узган. Воқеа Каспий денгизи соҳилидаги Бандар Анзалий шаҳрида, Теҳрон шимоли-ғарбида юз берган.
Маълумот учун, 29 ноябрь куни Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида АҚШ терма жамоасига мағлуб бўлди. Ўйин 0:1 ҳисобида якунланди. Ягона гол 38-дақиқада ярим ҳимоячи Кристиан Пулишич томонидан киритилди. Америкаликлар ушбу ғалаба эвазига “B” гуруҳи жадвалида эронликларни ортда қолдириб, турнирнинг плей-офф босқичига йўл олди.
LiveБарчаси