Эрондан Туркманистон орқали чиқаётган ўзбекистонликларга ёрдам берилади 

Олам

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали мамлакатга қайтаётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва ваколатли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси билан доимий алоқа ўрнатилган. Фуқароларни “Сарахс” Туркманистон–Эрон чегара назорат-ўтказиш пунктида кутиб олиш учун элчихона ходимлари ва автомашиналари сафарбар қилинган.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг алоқа маълумотлари:

+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров;

+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев;

+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Яқин Шарқ йўналишида режалаштирилган зиёрат, тижорат, дам олиш ҳамда бошқа турдаги хорижий ташрифларни вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча кечиктириб туриш тавсия қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Туркманистон “Сарахс”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг