Эрондан Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийга оид битиклар топилди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Эроннинг Тойинобод шаҳридан Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийга оид битиклар топилди. Туризм ва маданий мерос вазирлигининг хабар қилишича, битиклар ҳақида Маданий мерос агентлиги директори биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев ва Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроиловнинг Эрон Ислом Республикасига Ўзбекистон элчихонаси кўмагида амалга оширган хизмат сафари давомида маълум бўлган.

Турсунали Қўзиевга кўра, Эроннинг шимоли-ғарбида Темурийлар даврининг кўплаб маданий мерос обидалари мавжуд. Амир Темур Эронга ташрифи давомида Машҳад провинциясидаги Тойинобод шаҳрида шайх Абу Бакр Зайн-ул Обиддин Тоййибиний билан учрашган ва у билан дўстлашиб қолган. Узоқ йиллар давомида у билан ёзишиб турган. Ушбу дўстлик ҳурмати Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух Мирзо Тойинобод шаҳрида ажойиб масжид қурдирган.

“Масжид бугунги кунга қадар сақланиб қолган ва кўплаб алломаларимизнинг дўстона муносабатларини ўзида муҳрлаган. Шуниси диққатга сазоворки, кўп ҳукмдорлар ва таниқли арбоблар бу масжидга келиб, намоз ўқишни ўзлари учун шараф деб билишган. Масжиднинг деворида юқори мартабали меҳмонлар учун ҳурмат девори бўлиб, уларда меҳмонлар ўз тилаклари ёки битикларини ёзиб қолдиришган. Уларни кўздан кечираётиб, ажойиб янгилик – Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битикларини кашф этдик”, дейди Турсунали Қўзиев.

Маълум қилинишича, айни дамда Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битикларини илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг