Эрондаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди
Олам
−
25 Август 2023 4802 1 дақиқа
Эрон шарқидаги Резавий Хуросон вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, беш киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят губернатори ўринбосари Муҳаммад Зеҳдийга таяниб, IRNA расмий ахборот агентлиги хабар берди.
“Ушбу вилоятнинг Сарахс туманидаги нефтни қайта ишлаш заводида газ сизиб чиқиши сабабли портлаш содир бўлди. Ушбу портлаш оқибатида, афсуски, Сарахс Хангирон заводининг 2 нафар ходими ҳалок бўлди, 5 нафар ярадор шифохонага ётқизилди, уларнинг аҳволи қониқарли”, дейди Муҳаммад Зеҳдий.
Маълумот учун, Резавий Хуросон вилоятининг Серахс тумани мамлакат шарқида Туркманистон билан чегарада жойлашган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь