Эронда ёши 1 асрга тенг беморлар қандай қилиб COVID-19 дан тузалди?

Олам

image

Эронда коронавирусга чалинган ва шифохонага ётқизилган 100 ва 106 яшарлик беморлар буткул соғайиб кетди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳар иккала бемор ҳам мамлакатдаги марказий шаҳарлардан бири бўлмиш Қум шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, агентликнинг хабар беришича, Эроннинг шимоли-шарқдаги Машҳад шаҳрида яшовчи 98 ёшли бемор ҳам коронавирусдан тузалган.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бундай натижалар ўрта ёшдаги аҳоли вакилларида ҳам кузатилиши кутилмоқда. Чунки айни вақтга келиб, мамлакатдаги беморларнинг аксари яхши ҳолатда. Бунга сабаб этиб карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва қоидабузарларга қўлланилаётган қаттиқ жазолар кўрсатилган.

Мамлакатда илк бор 19 февраль куни коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган эди. Айни пайтда 58 226 нафар эронлик инфекция юқтириб олган. 3 60 нафар бемор оламдан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг