Эронда портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 20 га яқинлашди
Олам
−
01 Июль 2020
5388Эрон пойтахти Теҳрон шимолидаги клиникада портлаш содир бўлди ва унинг ортидан ёнғин келиб чиқди. Бунинг оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шифокорларга таяниб, “Fars” агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ, 13 киши қурбон бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
“Mehr” агентлигининг таъкидлашича, портлаш пайтида клиникада 25 киши бўлган. Ўлганлар орасида 10 аёл ва уч эркак бор.
Айни пайтда ўт ўчирувчилар, тез ёрдам ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойида ишламоқда. Портлаш ва ёнғинга нима сабаб бўлгани айтилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь