Эронда МРБга айғоқчилик қилиб, Сулаймоний ҳақида маълумот берган хоин қатл қилинди
Олам
−
20 Июль 2020
17866Эрон ҳукумати АҚШнинг Марказий разведка бошқармасига айғоқчилик қилган ва генерал Қосим Сулаймонийнинг ҳаракатланиш йўналишини америкаликларга сотган хоинни қатл қилди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.
Бугун, 20 июль куни тонгда қатл қилинган Саййид Маҳмуд Мусави Мажд Исроил разведкаси “Моссад”га ҳам аёғоқчилик қилишда айбланган.
Мусави аввалдан АҚШ ва “Моссад”га Сулаймоний ҳақида маълумот бериб борган бўлса-да, генералнинг Ироқда АҚШ ҳужуми натижасида ҳалок бўлишига алоқаси йўқ, экани таъкидланди.
Негаки, Мусави Сулаймоний январда ўлдирилишидан аввал айғоқчиликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний жорий йилнинг 3 январь куни Бағдод аэропортида АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилганди. Шундан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий можаро қуролли тўқнашувга айланиш хавфи юзага келганди.
Хусусан, Ироқдаги АҚШ элчихонаси олдига бир неча бор ракета тушган. Бундан ташқари, Эрон Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларини бомбардимон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь