Эронда “Моссад” агентлари дрон йиғадиган устахона топилди

Олам

image

Эрон пойтахти Теҳронда “Моссад” агентларининг дрон йиғадиган устахонаси топилди. Устахонада катта миқдорда дрон қисмлари тайёр ҳолатда сақланаётган бўлган. Бу ҳақда “Irib News” хабар берди.

Нашрга кўра, у ерда нафақат дронлар, балки қўлбола портловчи мосламалар ҳам тайёрланган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, бинонинг пастки қаватида агентлар томонидан “фабрика”га ўхшаш махфий ишлаб чиқариш жойи ташкил этилган.

Сўнгги кунларда Эрон махсус хизматлари дрон учиришга мослаштирилган автомобилларни аниқламоқда. Айнан шундай пикап базасидаги қурилмалар ёрдамида исроиллик агентлар Эрон ҳудудидан тўғридан тўғри баллистик ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига зарба берган.

Бунгача “The Washington Post” “Моссад”нинг Эрондаги операцияси тафсилотларини ошкор қилган эди.

Нашрнинг ёзишича, мазкур операцияга тайёргарлик йиллар давомида олиб борилган. Исроил Эроннинг ракеталарни қаерда сақлашини аниқ билган, аммо масофа сабабли улар жойидан туриб йўқ қилиниши керак бўлган. Шунинг учун “Моссад” дронларни кўпинча ҳеч нарсадан шубҳаланмаган тижорат ҳамкорлари ёрдамида, савдо каналлари орқали олиб кирган. Маҳаллий агентлар ўқ-дориларни йиғиб, гуруҳлар ўртасида тақсимлаган. Гуруҳ етакчилари учинчи давлатларда тайёрланган, кейин эса ўз гуруҳида ўқитилган. Бу гуруҳлар ракеталарнинг ташқарига чиқарилишини кузатиб, улар учирилишидан олдин зарба берган. Кичик агентлар гуруҳлари бу ускуналар билан Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракета учириш жойлари яқинида жойлаштирилган. Ҳаво ҳужумлари бошланганида, баъзи гуруҳлар ҳаво мудофаа тизимларини ишдан чиқарган, бошқалари эса ракета учириш мосламаларига ҳужум қилган. “Моссад” Эрон ракеталарининг сони уларни ташийдиган юк машиналар сонидан тўрт баробар кўп эканини билгани сабаб, айнан шу транспорт воситалар нишонга олинган. Исроил агентлари ўнлаб шундай юк машиналарини ишдан чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Эронга ҳужумида Украинанинг “Ўргимчак тўри” операциясига ўхшаш душман ҳудудида яширин дронлар тактикасини қўллагани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

дрон Эрон-Исроил Моссад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг