Эронда масжидлар очилишига рухсат берилди
Олам
−
03 Май 2020
68012020 йил 4 май кунидан бошлаб Эроннинг бир қатор ҳудудларида масжидлар очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, коронавирус хавфи минимал деб тан олинган мамлакатнинг 132 минтақасида масжидлар очилади. Расмийлар инсон ҳаёти исломда муҳимлигини айтиб, масжидлар очилсада ҳозирча намозхонларга уйда ибодатни давом эттиришларини маслаҳат беришди.
Ҳукумат вазият яхшиланиши билан қатор чекловларни аста-секин юмшатиш чораларини ишлаб чиқмоқда. Хусусан, шу ҳафта бошида Руҳоний чеклов чораларини юмшатилиши бошланадиган мамлакатнинг “оқ зоналари“ рўйхатини тез кунда эълон қилишини билдириб ўтган.
Эрон етакчисининг маълум қилишича, “Оқ зоналар“ деганда мамлакатдаги энг кам миқдордаги COVID-19 инфекцияси қайд этилган маъмурий ҳудудларни назарда тутилади. Рўйхат тиббий ва жамоат қўмиталари, шунингдек, хавфсизлик идоралари раҳбарлари тақдим этган ҳисоботлар асосида тузилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан боғлиқ 96 448 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 77 350 нафари соғайган, 6 156 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 12 942 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси