Ундан қўрқманг! – Эрон Президенти
Олам
−
29 Апрель 2020
15584Эрон халқи COVID-19 коронавирусидан қўрқмаслиги керак, аммо шу билан бирга эҳтиёткор бўлиши даркор. Бу ҳақда кеча, 28 апрель куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.
“Фавқулодда қўрқув, ҳаддан ташқари ташвиш ва хавотир коронавируснинг ўзидан ҳам баттар хавфлидир. ушбу қўрқув ва ҳадиклар одамларнинг ҳаётини бузиши ва уларнинг фаровонлигини йўқолишига сабабчи бўлиши мумкин“, дейди Президент ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.
Руҳонийнинг таъкидлашича, бу касалликка нисбатан жуда хотиржамликка ҳам берилмаслик керак. Шунингдек мамлакат раҳбари унга нисбатан бепарволик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.
“Аммо шу билан бирга, биз бепарво бўлмаслигимиз керак. Доим зарур эҳтиёт чораларини кўришимиз мақсадга мувофиқдир“, дейди Руҳоний.
Ҳозирда Эрон ушбу касалликнинг тугаш босқичида турибди. Ўтган ҳафта мамлакатда жорий қилинган чекловлар олиб ташланди.Дўконлар, бозорлар ва истироҳат боғлари очилди ҳамда шаҳарлараро автомобил йўлларида транспорт ҳаракати тикланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан боғлиқ 92 584 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 72 439 нафари соғайган, 5 877 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 14 268 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь