Эронда автобус ёнилғи танкери билан тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
23 Декабрь
1731Эронда ёнилғи ташувчи танкерниг автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Haalvsh” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 23 декабрь куни эрталаб маҳаллий вақт билан 10:16 да Систон ва Балужистон вилояти йўналишида кетаётган йўловчи автобуси билан ёнилғи ташувчи танкернинг тўқнашуви оқибатида камида 9 фуқаро ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.
Фаража автойўл полицияси махсус операциялар бўлими бошлиғи полковник Беҳруз Хонпур текширувларга таяниб, ҳодисанинг асосий сабаби “ёнилғи ташувчи танкернинг чапга оғиши” эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штатида автобус енгил автомобиль ва юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган эди. Оқибатда 38 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси