Эронда 6 кун ичида 27 маҳбус қатл этилди

Олам

image

Ослода жойлашган Эрон Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботига кўра, чоршанба куни Караж марказий қамоқхонасида етти маҳбус қатл қилинган. Улар орасида учта маҳбус "қасддан одам ўлдириш", учтаси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар ва биттаси "моҳаребеҳ" (уруш олиб бориш) учун ўлимга ҳукм қилинган.

Чоршанба куни ҳам беш маҳбус Аҳваз, Санандаж, Қум, Заҳидан, Бабол ва Кирмоншоҳ қамоқхоналарида “қотиллик”дан тортиб “наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар”гача бўлган айбловлар билан қатл этилган.

Эрон Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти аввалроқ 30 ноябрь куни Ислом Республикаси томонидан 2023 йилда ўлим жазоси қўлланилганларнинг сони ҳайратланарли даражада – 707 кишига етгани ҳақида хабар берган эди. "Бу сўнгги саккиз йил ичида мисли кўрилмаган кўрсаткич"дир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг октябрь ойидаги ҳисоботида Эроннинг қўрқинчли жазолари мавзусини кўтариб чиққанди. У чуқур хавотир билдириб, йилнинг биринчи етти ойида камида 419 та қатл содир этилганини маълум қилган.

Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг ярмидан кўпи гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланган. 

Халқаро Амнистия ташкилотининг хабар беришича, Эрон йиллик қатллар сони бўйича дунёда Хитойдан кейин, иккинчи ўринда туради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳукумати Франциядаги Сахаров мукофотини олиш учун кетаётган Маҳса Амини оиласига мамлакатни тарк этишга рухсат бермаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Осло Аҳваз Санандаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг