Эронда 32 ёшли “Моссад” жосуси қатл қилинди

Олам

image
Кеча, 13 май куни Эрон расмийлари 32 ёшли эркакни Исроил фойдасига жосусликда айблаб қатл қилди. Бу ҳолат АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш бошланганидан бери жосуслик айблови билан амалга оширилган олтинчи қатл бўлди. Бу ҳақда Эрон суд ҳокимиятининг “Mizan Online” нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, 32 ёшли Эҳсон Афрештeҳ исмли шахс “Моссад” томонидан Непалда тайёргарликдан ўтган жосус сифатида кўрилган ва у Исроилга махфий маълумотларни сотганликда айбланган.

Бироқ Норвегияда жойлашган Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу айбловларни алоҳида баёнотларида рад этиб, Афрештeҳ Исроил разведкаси билан махфий маълумот алмашганини инкор этган. Шунингдек, киберхавфсизлик бўйича мутахассис бўлган Афрештeҳ фақат мустақил веб-сайтларни киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирганини айтиб келган. Афрештeҳнинг отаси ҳам бу ҳукмни эшитгач, юрак хуружидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбайжон вилоятида Исроил режимининг “Моссад” разведка хизматига жосуслик қилган Ёқуб Каримпур ва Носир Бекарзодалар қатл этилганди. Шунингдек, Исфаҳон вилояти марказидаги Натанз ядровий полигони яқинида разведка маълумотларини тўплашда айбланган бир кишига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилган.

Мақола муаллифи

Теглар

Эрон жосус “Моссад”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг