Эронда 20 кишини сел оқизиб кетди
Олам
−
23 Июль 2022
4865Эрон жанубидаги Форс вилоятининг бир қатор туманларида сел оқими юзага келди. Оқибатда 20 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олган. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Форс вилояти инқироз ҳолатлари департаменти раҳбари Ҳоли Абдуллоҳнинг маълум қилишича, табиий офат Эстеҳбон ва Дараб шаҳарларига туташ ҳудудларни қамраб олган.
Сел олиб кетган маҳаллий аҳоли вакилларини қидириш учун 125 киши жалб қилинган. 74 киши қутқарилган, 51 та уй вайрон бўлган.
LiveБарчаси