Эронда 12 кунда 700 киши жосусликда гумонланиб ушланди

Олам

image

Жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб 12 кун ичида Эрон ҳудудида Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинган 700 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.

“Исроилнинг Эронга қарши ҳужуми бошланганидан бери, Исроил жосуслик тармоғи мамлакатда фаолият юритаётган эди. Эрон разведкаси ва хавфсизлик кучлари 12 кун ичида 700 дан ортиқ шахсни ҳибсга олишга муваффақ бўлди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, энг кўп ҳибслар Кермоншоҳ, Исфаҳон, Хузистон, Форс ва Луристон вилоятларида амалга оширилган. Теҳрон вилоятида эса аниқ рақамлар ҳозирча эълон қилинмаган.

Қайд этиш жоиз, Исроил Эронни ядровий таҳдидда айблаб, 13 июнь тонгида биринчи зарбани берган эди. Орадан 17 соат ўтиб Эрон жавоб зарбасини йўллади ва шундан сўнг томонлар ракета ҳужумларини давом эттирди. 22 июнь кечаси АҚШ Исроилга ёрдам сифатида Эроннинг ядровий объектларига зарба берди. 23 июнь оқшомида АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ва Исроил тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини эълон қилди.
Кейинроқ эса Исроил томони ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилганидан кейин ҳам Эрон ҳудудидан янги ракета отиш ҳолатлари қайд этилганини маълум қилди. Исроил ҳарбийлари бу ҳужумларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда “Моссад” фойдасига жосуслик қилишда айбланган эркак қатл этилгани хабар қилинганди. У Эрон ҳақидаги махфий маълумотларни пул эвазига узатган ва Исроил разведкаси – “Моссад”нинг икки ходими билан алоқада бўлган. Фекри “Моссад” зобитларидан бирига шифрланган алоқа орқали Эроннинг яширин объектлари, штаб-квартиралари жойлашуви, шунингдек, айрим шахслар ҳақидаги маълумотларни етказишга ҳаракат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил жосуслик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг