Эрон ва Арманистон 500 млн долларлик қурол битимини имзолади
Олам
−
25 Июль
4394Эрон ва Арманистон 500 миллион долларлик йирик қурол битимини имзолади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Iran International” хабар берди.
Манбага кўра, мазкур келишув бир неча шартномаларга бўлинган ва сўнгги бир неча ой ичида имзоланган.
“Iran International” Эрон Арманистонга етказиб бермоқчи бўлган ҳарбий техниканинг эксклюзив рўйхатини олди. Бунга Shahed-136, Shahed-129, Shahed-197, Mohacher каби дронлар, шунингдек, Hordod-3, Majid, Hordod-15 ҳаво мудофаа ракета тизимлари киради.
Бу келишув аввал хабар қилинмаган. Эрон ва Арманистон Ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари “Iran International”нинг изоҳ бериш ҳақидаги алоҳида сўровларига жавоб бермади.
Арманистон Молия вазирлиги 2024 йилда мудофаа харажатлари 2020 йилга нисбатан 81 фоизга ошганини маълум қилди. Арманистоннинг мудофаа бюджети 2024 йилда тахминан 1,4 миллиард долларни ташкил этди, шунинг учун бу келишув бўйича Эронга ажратилган маблағ бюджетнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Арманистон буни қандай кўтара олиши номаълум, аммо баъзи таҳлилчиларга кўра, кредит тўловлари вариант бўлиши мумкин.
“Эрон ва Арманистон ўртасидаги қурол-яроғ келишуви дронлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини етказиб беришдан ташқарида. У разведка соҳасидаги ҳамкорлик, яқин ҳарбий алоқалар, кадрлар тайёрлаш ва Арманистон ҳудудида базалар яратишни ҳам ўз ичига олади”, дейди нашр манбаси.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлаганди.