Эрон ўзининг иккинчи гипертовушли ракетасини тақдим этди

Олам

image

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий Ислом инқилоби посбонлари корпуси Аэрокосмик кучларининг ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрди. Унга мамлакатда ишлаб чиқарилган янги “Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси намойиш этилди. Бу ҳақда IRNA хабар берди

Маълум қилинишича, Аэерокосмик фан ва технологиялар университетида бўлиб ўтган кўргазмада Эроннинг аэрокосмик  технологиялардаги энг сўнгги ютуқлари намойиш этилган. Кўргазма тадбирининг асосий диққат марказида эса “Фаттоҳ 2” гипертовушли қанотли ракетаси бўлган.

Қайд этилишича, биринчи авлод қанотли ракеталари дастлабки қувватни таъминлаш учун оддий ракета двигателлари, шунингдек, ҳаракатни бошқариш учун турбореактив двигателлар билан жиҳозланган. Янги авлод – “Фаттоҳ 2” ракетаси эса (рамжет) реактив двигателига эга.

“Шундай қилиб, республика ўз арсеналида гипертовушли технологияларга эга бўлган дунёдаги тўртинчи давлатга айланди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 6 июнь куни Эрон ҳарбийлари янги “Фаттоҳ” гипертовушли баллистик ракетасини намойиш қилган. Ракетанинг масофаси 1,4 минг км, тезлиги эса нишонга теггунча 15 925 км/соат - 18 375 км/соатга етади. 10 июнь куни Эрон Қуролли кучлари мудофаа ва моддий-техник таъминот вазири Муҳаммад Ризо Аштианий мамлакатдаги ҳарбий-саноат мажмуаси маҳсулоти ҳижрий 1401 йилда (Григорий тақвими бўйича 2023 йил 20 мартда тугалланган) 81 фоизга ошганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25 май куни Эрон Мудофаа вазирлиги 2000 км масофага учадиган янги “Хайбар” баллистик ракетасини тақдим этганди. Ушбу ракета Хуррамшаҳр туркумидаги энг сўнггиси бўлиб, оғирлиги 1,5 тоннагача бўлган жанговар каллакни олиб юришга қодир. Синов пайтида ракетанинг тезлиги атмосферадан ташқарида 19600 км/соат ва атмосферада 9800 км/соатга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳоманаий гипертовушли ракета Фаттоҳ Фаттоҳ 2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг