Эрон янги баллистик ракетасини тақдим этди (видео)

Олам

image

Эрон 2000 км масофага учадиган баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни “Reuters” хабар берди.

Айтилишича, Яқин Шарқдаги энг йирик ракета дастурларидан бирига эга бўлган Эрон қуроллари Исроил ва АҚШнинг минтақадаги базаларига етиб бориши мумкин. Расмий Теҳрон эса Қўшма Штатлар ва Европа давлатларининг қаршиликларига қарамай, ўзининг “мудофаа” ракета дастурини янада ривожлантиришини таъкидлаб келади.

“Эрон душманларига хабаримиз шуки, биз мамлакат ва унинг ютуқларини ҳимоя қиламиз. Дўстларимизга мурожаатимиз шуки, биз минтақа барқарорлигига ёрдам беришни хоҳлаймиз”, дейди Эрон Мудофаа вазири Муҳаммадризо Аштианий.

Таъкидланишича, “Хайбар” деб номланган мазкур ракетанинг оғирлиги 1500 килограммни ташкил этади. 2000 км масофага учадиган ушбу жанговар каллак “Хорамшаҳр 4” баллистик ракетасининг такомиллаштирилган версияси экани айтилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made