Эрон ўзбекистонликларга визасиз режим жорий этяпти

Олам

image

4 февралдан Эрон 28 давлат, жумладан Беларусь, Қатар, Қирғизистон, Мексика, БАА, Саудия Арабистони, Сербия, Ўзбекистон ва Япония билан виза режимини бир томонлама бекор қилмоқда. Бу ҳақда IRNA агентлиги мамлакат Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алириза Бигделига таяниб хабар берди. 

“Ташқи ишлар вазирлиги 28 давлат учун визани бекор қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган фармон тўғрисида тегишли органларни хабардор қилди”, дейди вазир ўринбосари. 

Унинг урғулашича, қарорга кўра, жорий йилнинг 4 февралидан эътиборан Эронга сайёҳлик мақсадида келаётган 28 давлат фуқароларидан виза талаб қилинмайди. 

У Ҳиндистон билан боғлиқ вазиятни алоҳида қайд этиб, унинг фуқаролари чегарани ҳаво орқали кесиб ўтган тақдирдагина виза талаб қилмаслигини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрь ойида Самарқандда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон Туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Эзатолла Заргамий ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Заргамий икки давлат ўртасида визасиз режимни жорий этиш таклифи билан чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг