Ўзбекистон ва Эрон ўртасида визасиз режим жорий қилиниши мумкин

Жамият

image

Эрон Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда "Tehran Times" ёзяпти.

Унга кўра, Самарқандда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон Туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Эзатолла Заргамий ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув давомида Заргамий икки давлат ўртасида визасиз режимни жорий этиш таклифи билан чиққан.

“Бухорога ташриф буюрганимда икки халқ қанчалик яқин эканини ҳис қилдим. Биз Ўзбекистондан Эронга сайёҳлар келишини қўллаб-қувватлаймиз. Хорижга саёҳат қилишни режалаштираётган эронлик сайёҳлар Ўзбекистонга келиши устувор вазифамиздир”, дейди у.

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқаролари Қатар давлатига визасиз бориш имконига эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Ўзбекистон Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made