Эрон уранни бойитишни тўхтатишдан бош тортди – ОАВ
Олам
−
07 Февраль 2249 2 дақиқа
Кеча, 6 февраль куни АҚШ ва Эроннинг юқори мартабали вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Теҳрон ядровий ёқилғини бойитишни тўхтатмаслик ҳақидаги позициясини тасдиқлади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, шу билан бирга, ҳар икки томон Вашингтон томонидан ҳарбий кескинлашув хавфини камайтиришга қаратилган ечим топиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирган.
Эрон давлат ОАВларига кўра, Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Америка томонига Эрон на уранни бойитишни тўхтатишини, на тегишли қувватларни мамлакат ташқарисига олиб чиқишини маълум қилган. Шундай қилиб, Теҳрон АҚШнинг асосий талабларидан бирини рад этган.
“Эрон уранни ноль даражада бойитишга рози бўлмайди, бу ҳақда Эрон расмийлари бир неча бор баёнот берган. Бироқ бойитиш даражаси юзасидан музокара олиб бориш мумкин”, дея маълум қилган Маскатда бўлиб турган Эрон давлат телевидениеси мухбири.
Телерадиокомпания маълумотига кўра, мулоқот муҳити жиддий, музокаралар ҳали давом этмоқда ва келгуси кунларда ҳам давом этиши мумкин. Айни пайтда Эрон расмийлари давлат телевидениеси томонидан янграган ушбу маълумотга ҳали изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уммон пойтахти Маскатда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ядро масаласи бўйича музокараларнинг биричи босқичи якунлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль