Эрон Украинага норозилик нотасини топширди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё мамлакатлари биринчи департаменти раҳбари Шаҳрам Форсайи Исроилнинг мамлакат ҳудудига берган зарбалари Киев томонидан қўллаб-қувватлангани акс этган баёнотлардан сўнг Украинанинг вақтинчалик ишлар вакилига норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.

“Исроилнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Украина расмийлари Украинанинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойиллари ва мақсадларини, шунингдек, Украина ҳукуматининг халқаро жавобгарлигини назарда тутувчи тўртта Женева конвенциясини ҳурмат қилиш бўйича халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини амалда эътиборсиз қолдирди”, деди Форсайи.

Шаҳрам Форсайи, шунингдек, муваққат ишлар вакилини Эронга қарши “душман ва провокацион” риторика қўллаб-қувватлаш давом этса, Украина учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида огоҳлантирди. Норозилик нотаси яқин орада Украина расмийларига топширилади.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Украина Президенти Владимир Зеленский Исроилнинг Эронга қарши операциясини қўллаб-қувватлади ва америкалик мавқедоши Дональд Трампни Исфаҳон, Фордо ва Натанздаги ядровий объектлар муваффақиятли портлатилгани билан табриклаган. Владимир Зеленский, шунингдек, Киевнинг Теҳрон билан муносабатларини “қийин” деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг