Эрон ТИВ раҳбари ҲАМАС етакчиси билан учрашди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Доҳада ҲАМАСнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония билан учрашди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Қатар пойтахти Доҳада ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари билан гаплашиб олди. Музокаралар чоғида томонлар Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги сиёсий вазиятни, шунингдек, сўнгги воқеаларни муҳокама қилди”, дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

IRNA агентлигининг ёзишича, учрашув Доҳадаги ҲАМАС сиёсий бюросининг қароргоҳида бўлиб ўтган. Учрашувда Хония Абдуллоҳиённинг Қатарга 7 октябрдан буён тўртинчи ташрифи эканини айтиб ўтган ва Эрон ТИВ раҳбарига Ғазодаги вазиятни ривожлантиришдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, Абдуллоҳиённинг Қатарга бориш режалари ҳақида аввал хабар берилмаган. Эрон Ташқи ишлар вазирининг Қатар ҳукумати вакиллари билан учрашгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Абдуллоҳиён ва Хония охирги марта 23 ноябрь куни Қатар пойтахтида учрашганди. Ўшанда улар Ғазодаги вазиятни ҳамда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги гуманитар сулҳ бўйича келишувни муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Доҳа ҲАМАС Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Исмоил Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг