Эрон Ташқи ишлар вазири Исроил байроғи туфайли Австрияга ташрифини бекор қилди
Олам
−
15 Май 2021
7847Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Австрия канцлери Себастиан Курз ва Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг бирдамлик учун ўз биноси томи устига Исроил байроғини кўтариш тўғрисидаги қарори туфайли Австриянинг Венага режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
“Эрон ва Австрия Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 15 май, шанба куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Жавад Зариф Венага ташрифини бекор қилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, кеча, 14 май куни Австрия канцлери Федерал идораси томида Исроил байроғи бирдамлик сифатида кўтарилди. Ҳозир вазирлик биноси томида Австрия, Европа Иттифоқи ва Исроилнинг байроғи кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси биноси ҳам Исроил байроғига бурканганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь