Эрон таҳдидлардан қўрқмайди – Иброҳим Азизий

Олам

image

Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси Иброҳим Азизий Теҳрон ҳар қандай ташқи босим ва таҳдидларга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 23 февраль куни IRNA’га берган интервьюсида сўз юритди.

Азизийнинг айтишича, Эрон таҳдидлардан қўрқмайди ва керак бўлса, ҳар қандай зарбага муносиб жавоб қайтаришга тайёр. Унинг таъкидлашича, агар АҚШ ўз таҳдидларини амалда қўллашга ҳаракат қилса, Эрон қуролли кучлари қатъий ва кучли жавоб беради. Сиёсатчи Эрон армияси сўнгги йиллардаги можаролар, жумладан, Исроил билан боғлиқ кескин вазиятлардан тегишли сабоқ чиқарганини ва ҳарбий жиҳатдан тўлиқ тайёр ҳолатда эканини қайд этган.

Азизийнинг фикрича, ташқи босим ва таҳдидлар орқали Теҳронни ён беришга мажбур қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, у АҚШ билан музокаралар масаласига ҳам тўхталган. Азизийнинг сўзларига кўра, агар АҚШ ўзининг халқаро майдондаги ишончлилигини сақлаб қолишни истаса, музокараларни давом эттириши лозим. У Эрон делегацияси музокараларда аниқ стратегия ва давлат сиёсати доирасида ҳаракат қилаётганини, қарорлар пухта ўйланган ҳолда қабул қилинаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи 26 февраль куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Теҳрон IRNA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг