Эрон спорт вазири вертолётда ҳалокатга учради
Спорт
−
23 Февраль 2023
6682Эрон спорт вазири Сайид Ҳамид Сажжодий Ҳазавани олиб кетаётган вертолёт 23 февраль куни мамлакат жанубидаги Бафт шаҳрига қўнаётганда ҳалокатга учради. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, вертолёт қўниш вақтида бошқарувни йўқотган. Вазирнинг аҳволи яхши, бошқа йўловчилар енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ёткизилган. Вертолётда жами 12 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда.
“Воқеа гувоҳлари, вазирнинг ҳолати қониқарли эканини, бир ёки икки йўловчи оғирроқ жароҳат олганини маълум қилди”, дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, кейинроқ Эрон спорт вазири миясига қон қуйилиши ташхиси билан Кермон шаҳридаги шифохонага олиб борилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь