Эрон Россиядан қирувчи самолёт оляпти
Олам
−
11 Март 2023
11393Бугун, 11 март куни Эрон Россиядан илғор Су-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда давлат матбуотига таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Сухой-35” қирувчи самолётлари Эрон учун техник жиҳатдан мақбулдир. Эрон уларни сотиб олиш бўйича шартномани якунлади”, дея Эроннинг БМТдаги миссияси баёнот берди.
Миссия келишувнинг тафсилотларини ошкор этмаган. Бироқ Эрон яна бир қанча бошқа, номлари ошкор қилинмаган давлатлардан ҳарбий самолётлар сотиб олиш масаласини кўриб чиқаётгани маълум қилинган.
Айтиш жоизки, Ғарб Эронни Россияга дронлар юборганликда айблаб келади. Расмий Теҳрон ҳам буни тан олган, бироқ дронлар ўтган йили Москванинг Украинага бостириб киришидан олдин юборилганини айтган. Москва ҳам ўз кучлари Украинада Эрон томонидан ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлардан фойдаланаётганини рад этган бўлсада, жанг майдонида уриб туширилган дронлар уларнинг Эронда ишлаб чиқилганини исботлаган.
Россия Президенти Владимир Путин ҳам ўтган йилнинг июль ойида Теҳронда Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашиб, Украинадаги уруш юзасидан Ғарб босими остида ўзаро алоқаларни янада яқинлаштириш зарурлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эронда 1650 км масофага уча оладиган қанотли ракета ишлаб чиқилгани айтилганди. Бундан ташқари, Эрон ўзининг “Бургут 44” деб номланган биринчи ерости ҳаво кучлари базасини очганини эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15