Эрон Президенти 50 та давлат раҳбарларини Исроилга босим ўтказишга чақирди

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисий 50 та давлат раҳбарларига мактуб йўллаб, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатиш учун Тель-Авивга босим ўтказишга чақирди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди. 

Раисийнинг мурожаати Россия Федерацияси Президенти ва Хитой Халқ Республикаси Раисига, шунингдек, Иордания, Қозоғистон, Кения, Туркия ва Жанубий Африка Республикаси раҳбарларига йўлланган. Раисий мактубни олувчиларни охир-оқибат Исроилни Ғазода ўт очишни тўхтатишга мажбур қилиш учун бирдамлик ва мувофиқлаштиришга чақирган.

"Мамлакатларимиз ўзларида мавжуд бўлган барча босим воситаларини, жумладан, Исроил билан савдо ва сиёсий ҳамкорликни тўхтатишни қўллаши керак. Бу бизга исроилликларнинг Ғазодаги жиноятларига барҳам беришга кўпроқ ҳисса қўшишга ёрдам беради", дейилади Раисийнинг мактубида.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Эрон Президенти Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ар-Риёддаги навбатдан ташқари қўшма саммитида сўзга чиқиб, Ислом давлатларини Исроил билан иқтисодий муносабатларни узишга, шунингдек, яҳудий давлатига санкциялар жорий этишга, жумладан нефть импортига эмбарго қўйишга чақирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг