Иброҳим Раисий Исроил ва АҚШни суд қилишга чақирди
Олам
−
12 Ноябрь 2023
9313Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий халқаро судни Ғазо секторини ўққа тутгани учун Исроил ва АҚШни жазолашга чақирди. Бу ҳақда у Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида маълум қилди.
“Сионист ва америкалик жиноятчи етакчиларни таъқиб қилиш ва жазолаш учун халқаро суд ташкил этиш зарур”, дейди Эрон Президенти.
Раисий бундан ташқари, Ғазо секторини реконструкция қилиш учун махсус жамғарма ташкил этиш зарурлигини ҳам қайд этган. Унга кўра, яна, анклавда маҳаллий аҳолини ўлдиришни бас қилиш, Исроил армиясини у ердан зудлик билан олиб чиқиб кетиш ва барча сиёсий ҳамда иқтисодий чекловларни тўхтатиш зарур.
Эроннинг “Tasnim“ агентлиги хабар беришича, Иброҳим Раисий Ғазони қўллаб-қувватловчи шу каби ўнта таклифни илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳам Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқида халқаро ҳамжамият Ғазо секторида тинч аҳолига қилинган ҳужумларни кенг миқёсда қоралаши кераклигини таъкидлаган эди.
Мазкур саммитда қатнашган Қозоғистон томони Ғазо сектори аҳолисига озиқ-овқат билан боғлиқ гуманитар ёрдам дастурини амалга ошириш учун Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилотидан фойдаланишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь