Эрон Қатардаги ғалаба шарафига 715 маҳбусни озодликка чиқарди

Спорт

image

Эрон ҳукумати Қатардаги Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа Уэльс термаси устидан ғалаба қозонганидан сўнг қамоқхонадаги 715 нафар маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда "Fars" ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, бу қарор Эрон Ислом Республикаси суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсени-Эжейнинг буйруғи билан қабул қилинган.

Эрон суд ҳокимияти раҳбари эронлик футболчиларнинг ғалабасини олқишлаб, футболчиларнинг Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйини Эрон халқига қувонч ва бахт бахш этгани, миллий бирлик, аҳиллик руҳининг намоён бўлишига хизмат қилганини айтган.

25 ноябрь куни Эрон терма жамоаси 1-турда инглизларга 2:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2-турда Осиё жамоаси Уэльс терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу эронликларнинг Жаҳон чемпионатидаги учинчи ғалабаси бўлди. Эронликлар ўз тарихида ҳеч қачон Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқа олмаган, аммо ҳозир терма жамоада яхши имконият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Eron Uels

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг