Эрон Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини бошлади (видео)

Олам

image

Эрон бугун, 1 октябрь куни кечқурун Исроилни йирик ракета ҳужумига учратди. ЦАХАЛ исроилликларни Эрон ракеталарини учираётгани ҳақида огоҳлантирди.

У мамлакат аҳолисини “ҳушёр бўлишга ва орқа қўмондонлик кўрсатмаларига қатъий амал қилишга” чақирди. Исроил бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Мамлакат устидаги ҳаво ҳудуди ёпилди.

Бу ҳужумни тарихдаги энг йирик ҳужум деб атаган Исроилнинг "The Jerusalem Post" газетасига кўра, Исроилга жами 500 га яқин ракета учирилган. Ушбу маълумотлар ҳали расман ўз тасдиғини топмаган.

Бундан сал олдин АҚШ Исроилни Эрон унга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

"Биз Исроилни ушбу ҳужумдан ҳимоя қилиш учун мудофаавий тайёргарликни фаол қўллаб-қувватлаймиз. Эроннинг Исроилга тўғридан-тўғри қуролли ҳужуми Эрон учун оғир оқибатларга олиб келади", деган эди Оқ уйнинг юқори мартабали амалдори.

АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ўз ходимларига бир неча ой ичида биринчи марта уйларига қайтишни ва бомба бошпаналарида бошпана олишга тайёр туришни буюрди.

Исроилнинг юқори мартабали мулозимларидан бири АҚШнинг "Axios" нашрига берган интервьюсида сўнгги разведка маълумотларига кўра, ҳужум яқин бир неча соат ичида амалга оширилиши мумкинлигини айтган.

"Қўшма Штатлардан огоҳлантириш маҳаллий вақт билан тушга яқин келди", дейди у.

Эроннинг Исроилга ҳужум қилиши ҳақидаги хабар ЦАХАЛ Ливан жанубида "чекланган қуруқликдаги операцияни" бошлаганидан 24 соатдан камроқ вақт ичида пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made