Эрон Исроил-Фаластин можаросига аралашмаслик шартини айтди

Олам

image

Агар Тель-Авив Эрон ҳудудига ҳужум қилмаса, Эрон Қуролли кучлари жанговар ҳаракатларга киришмайди. Бу ҳақда “Reuters” агентлигига Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси хабар берди.

“Исроил режими Эрон, унинг манфаатлари ва фуқароларига ҳужум қилмаса, мамлакат Қуролли кучлари жанговар ҳаракатларни бошламайди. Қаршилик кучлари ўзини ҳимоя қила олади”, дейди дипломатлар.

Бундан олдин “The New York Times” газетаси Америка разведкаси маълумотларига таяниб, Эрон ҲАМАСнинг Исроилга яқинлашиб келаётган ҳужумидан хабари йўқлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Байрутга ташрифи чоғида “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Шайх Ҳасан Насруллоҳ билан учрашганди. Шунингдек, у олдинроқ Эрон Исроил ҳаракатлари туфайли янги фронт очиши мумкинлигини қайд этганди. Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторига электр ва сув етказиб беришни тўхтатиш уруш жинояти ҳисобланади ва иккинчи фронт очилиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил-Фаластин можароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made