Эрон икки мамлакат билан парвозларни тўхтатди. Вазият қалтисми?

Олам

image

Эрон ҳукумати Озарбайжон ва Арманистонга барча рейсларни, шунингдек, ушбу мамлакатлардан республикага парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Муҳаммади-Бахш маълум қилди. 

“Минтақадаги алоҳида вазият туфайли ва НОТАМ (парвоз экипажи учун хабарнома)га мувофиқ бугундан бошлаб Эрон ва Арманистон, шунингдек, Эрон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги барча рейслар бекор қилинади”, дейди у IRNA агентлигига берган интервьюсида.  

Икки мамлакат билан парвозлар алмашинувини тўхтатиш кейинги огоҳлантиришгача давом этиши қайд этилган. 

Муҳаммади-Бахшнинг билдиришича, бу қарор парвозлар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

19 сентябрь куни Баку Арманистон ҳарбийларини ушбу ҳудуддан олиб чиқиш учун Тоғли Қорабоғда “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди. Ереван уларнинг минтақада борлигини инкор этиб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. 

20 сентябрь куни томонлар Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги воситачилигида шу куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан бошлаб операцияни тўхтатиш, шунингдек, Тоғли Қорабоғни тўлиқ қуролсизлантириш тўғрисида келишувга эришилганини маълум қилди. 21 сентябрь куни Озарбайжоннинг Евлах шаҳрида Баку ва Қорабоғ арман аҳолиси вакилларининг “Озарбайжон конституцияси ва қонунлари асосида қайта интеграциялашуви” масаласи бўйича учрашуви бўлиб ўтади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилиб, томонларни музокаралар столига чақирди. 20 сентябрга келиб Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум шартлари асосида аксилтеррор ҳаракатлари тўхтатилганини эълон қилди

Россия Озарбайжоннинг ҳаракатларини қораламади, ҳарбий тўқнашув Озарбайжоннинг ўз ҳудудида бўлаётганини урғулади. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг