Эрон FIFA’га жиддий талаб қўйди
Спорт
−
15:07 10611 2 дақиқа
Эрон Cпорт вазири Аҳмад Донямали FIFA’дан 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишни сўради. Бу ҳақда вазир CNN телеканалига берган интрервьюсида сўз очди.
Унинг айтишича, ҳозирги вазиятда турнирни АҚШда ўтказиш тўғри эмас. Вазирга кўра, Эрон ҳали ҳам уруш ҳолатида бўлиб, бу кўплаб соҳаларга, жумладан авиақатновларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Донямали Эрон томони ўйинларни Мексикада ўтказиш имкониятини ҳам таклиф қилган. Вазир футболчилар Жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун зарур шароит яратилишига умид билдирган.
“Агар ўйинлар Мексикада ўтказилса, балки қандайдир чоралар кўра олармиз. Жаҳон чемпионатига икки-уч ой вақт қолди, биз эса ҳали ҳам уруш ҳолатидамиз, парвозлар махсус шароитда. Бошқа томондан, уларнинг ўзлари ҳам фарзандларингиз (спортчилар) хавфсизликда эмас, деб таҳдид қилишди”, дейди вазир.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади ва уч мамлакат — АҚШ, Канада ҳамда Мексикада бўлиб ўтади.
Эрон “Г” гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бирга ўйнайди. Гуруҳ ўйинларининг барчаси АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон терма жамоасига Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига бормасликни маслаҳат берганди.
Live
Барчаси