Эрон БААни эҳтимолий зарбалардан огоҳлантирди

Олам

image

АҚШ Харг ва Абу Мусо оролларига ҳужум қилганидан сўнг Эрон Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидаги Америка нишонларига зарба берилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

Эрон ҳарбий қўмондонлигининг “Хатам ал-Анбия” марказий штаби расмий вакили Иброҳим Зулфуғорийнинг сўзларига кўра, Америка кучлари Эроннинг Абу Мусо оролига ва Харг оролининг бир қисмига ракета зарбалари берган.

“Биз БАА раҳбариятига шуни маълум қиламизки, Эрон ўз суверенитети ва ҳудудларини ҳимоя қилиш учун Америка ракеталари учирилаётган денгиз портларига, шунингдек, БААнинг қатор шаҳарларида Америка ҳарбийлари жойлашган ва яширинган манзилларга зарба беришни ўзининг қонуний ҳуқуқи деб ҳисоблайди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, у БАА аҳолисини потентсиал талофатлардан сақланиш учун портлар ва Америка ҳарбийлари бўлиши мумкин бўлган жойларни тарк этишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп АҚШ Яқин Шарқ тарихидаги “энг кучли бомбардимонлардан бирини” амалга оширганини ва Харг оролидаги “барча ҳарбий нишонларни” бутунлай йўқ қилганини айтган эди. Оқ уй раҳбари “одоб юзасидан” оролдаги нефть инфратузилмасига тегмасликка қарор қилганини, бироқ Эрон томонидан Ҳормуз бўғозида кема қатновига тўсқинлик қилинса, бу қарорини дарҳол қайта кўриб чиқишини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Бирлашган Араб Амирликлари Харг Абу Мусо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг