Эрон Арманистон-Озарбайжон чегарасига кузатувчиларини юбормоқчи
Олам
−
04 Октябрь 2023
3825Эрон Арманистон-Озарбайжон чегарасига ўз кузатувчиларини юборишга тайёр. Бу ҳақда республика Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Бағирий маълум қилди.
Бағирий Арманистон хавфсизлик кенгаши котиби Арман Григорян билан учрашувда минтақадаги вазиятни муҳокама қилган.
“Жанубий Кавказ минтақасида Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги кескинликни сақлаб қолиш нафақат Арманистон ва Озарбайжон, балки минтақадаги бошқа давлатларнинг манфаатларига ҳам тўғри келмайди”, деган Бағирий.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Носир Канани Чафи эса Қорабоғдаги вазиятни изоҳлар экан, Теҳронда минтақадаги қочқинларга ёрдам жўнатиш режалари борлигини айтан.
Маълумот учун, Арман Григорян 1 октябрдан бери Теҳронда. Ташриф чоғида у эронлик мавқедоши Али Акбар Аҳмадиён, шунингдек, республика Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан ва мамлакат Президенти Иброҳим Раисий билан учрашган.
Қайд этиш жоизки, Эроннинг Озарбайжон билан муносабатларида бир қанча муммолар бор. Шу йилнинг ўзида ҳам ўзаро алоқалар бир неча бор кескинлашган. Январь ойида Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилиши ортидан элчихона дипломатик фаолиятини тўлиқ тўхтатган. Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовнинг Исроилга боргани ортидан эса муносабатлар янада совуқлашди. Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канани Озарбайжонни Исроил билан Эронга қарши ҳаракат қилишга келишганликда айблади. Шундан сўнг Баку Кананининг “ҳақиқатдан йироқ” баёнотларини қатъий қоралаб, унинг чиқишлари Озарбайжон-Эрон муносабатларини инқирозга олиб бориш йўлидаги навбатдаги қадам эканини билдирди. Кейинчалик Эроннинг Бакудаги элчиси Сайид Аббос Мусавий Эрон матбуотида Озарбайжонга қарши материаллар чоп этилгани муносабати билан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон давлат матбуоти Теҳрондаги элчихонага қуролли ҳужум уюштирган жиноятчи ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Озарбайжон Бош прокуратураси бу хабарларни рад этди.
LiveБарчаси