Эрон АҚШнинг Баҳрайндаги базаларига зарба берди

Олам

−

image

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Баҳрайн ҳудудига зарба берди. Корпус баёнотига кўра, АҚШнинг Ар-Рифа ва Авали ҳудудларида жойлашган базалари нишонга олинган. Бу ҳақда ҳарбийларга таяниб, IRNA хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳужум давомида Patriot зенит-ракета мажмуаларининг иккита радари йўқ қилинган. Ҳарбий тузилма ушбу амалиётни АҚШ томонидан “давом этаётган тажовуз ва Ислом Республикаси ҳаво ҳудудининг бузилишига жавоб” деб атаган.
Баҳрайн расмийлари эса зарбалар оқибатида фуқаролик саноат объектига шикаст етганини маълум қилган. 

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бинода ёнғин келиб чиққан, жабрланганлар йўқ. Айнан қайси объект зарар кўргани ва у қаерда жойлашганига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбий самолётлари Эроннинг Қешм оролидаги ракета учириш майдонига зарба берганди. АҚШ ҳарбийлари буни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг америкалик ҳарбий хизматчилар ва объектларга қарши ҳаракатларига жавобан амалга оширилган “ўзини ҳимоя қилиш“ зарбаси деб изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг