Эрон АҚШ билан техник музокараларни бекор қилди
Олам
−
29 июн 2514 1 дақиқа
Кеча, 28 июнь куни Эрон АҚШ билан режалаштирилган техник музокараларни бекор қилди. Бу ҳақда Эрон Олий раҳбари девонининг собиқ аъзоси Ҳабибулло Фазоилий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, музокараларнинг бекор қилинишига икки омил сабаб бўлган. Биринчиси АҚШ ва Эрон ўртасида сўнгги кунларда юз берган ўзаро ҳарбий зарбалар бўлса, иккинчиси Теҳрон томонидан илгари сурилган айрим шартлар, жумладан, музлатиб қўйилган маблағларни қайтариш масаласининг ҳал этилмаганидир.
Сўнгги кунларда АҚШ Эронни Ҳормуз бўғозида бир нечта кемага ҳужум уюштирганликда айблаб, мамлакат ҳудудига зарбалар берган. Теҳрон эса бунга жавобан Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилган.
Шу билан бирга, “Axios” нашрининг хабарига кўра, АҚШ ва Эрон ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишиб олган. Манбаларга кўра, томонлар 30 июнь куни Қатар пойтахти Доҳада учрашиб, Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатнови билан боғлиқ низони муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғозида нефть ташувчи танкерга ҳужум қилинганидан бир неча соат ўтиб, Эрон ҳудудига яна зарба берганини маълум қилган эди.
Live
Барчаси